Ассалому алайкум! Сайтдаги кўп саволлага жавоб беришда маний шиддат, лаззат билан чиқса ғусл вожиб булади дейилган экан. Мен эрталаб тушимни охиригача курмай тезда уйғондим.(квартирада тураман, эрталаб ғусл қилишга асло шароит йўқ) Маний хали чиқмаган эди, тўхтатиб қолдим. Бироз вақтдан сўнг эса лаззатсиз ва шиддатсиз маний ёки мазий чиқди. Менга ғусл вожиб буладими?
– Ва алайкум ассалом! Маний закардан чиқишидан аввал белдан ажралаётган вақтда лаззат топилишининг ўзи ғуслни вожиб қилишига кифоя қилади. Шунга кўра фаразан бир киши маний белдан ажраётганда шаҳватни ҳис қилиб, сўнгра дарҳол закарини сиқиб, уни тўхтатса, сўнгра бир муддат ўтиб маний шаҳватсиз ва шиддатсиз чиқса ғусл вожиб бўлаверади. Чунки лаззат белдан ажраш вақтида топилиб бўлган. Валлоҳу аълам!