Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Енгиллик

00:46 / 07.12.2022 | Abdulloh | 1066

Ассалому алайкум! Менда бир дард бор. Сиядиган жойимдан шланк қойилган. Сийдик шундан чиқади. Сорамоқчи бўлганим сийдик теккан кийим бош ҳақида. Кийимларимга ҳар куни сийдик тегади, эрталаб янги ювилган кийим кийиб чиқсам 300 м юрмасдан сийдик болади копинча (доим эмас). Сийдик шланкдан ташқари ҳам оқиб чиқади. Намоз учун ички кийим олиб юриб уни алмаштирмоқчи болдим. Лекин сийдик коп чиқадида, айрим кунлари олдимга сумка тутиб юраман ёпиш учун. Докани 4 қават қилиб қойсамам айрим кунлари шимимгача отиб кетади ундан ташқари огриқ болгандай болябди шундан кейин. Шим ва ички кийимларни олиб юрда алмаштириб оқи десангиз, талабаман эрталаб бир кийимда бир пас туриб бошқа кийимда болишгаям ҳижолат боламан. Ундан ташқари суйдик чиқиб оқиб тиззамгача борадиган пайтлариям болади. Намозда қандайдир енгиллик ёқми мен учун шариатта, яни кийим бош борасида. Бир имом шариатта кийимни 3 дан бири тоза болса оқиса болади деган гапни гапрди лекин охиригача эмас, давомини ҳеч кимдан сораб била олмаябман, яна у айтгандики бу оммага айтадиган гап мас деб. Лекин кимдан сорашни билмасдан шунақа масала болса ҳам сизларга мурожаат қилдим. Узуримни қабул қилинг. Менга қандайдир енгиллик борми шариатта. Жасадим сог, гавдам жойида лекин сийдикдан сақлана олмаябманда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сийдик ғализа нажосатдир. Кийим ёки баданга текканда ундан афв қилинадиган ва намозни ман қилмайдиган афв миқдори кафтнинг ичичаликдир. Имом айтган масала эса умуман пок кийим топа олмаган киши масаласидир. Аллоҳ ўзи дардингизга шифои комил берсин. Кўраётган қийинчиликларингизни ўтган ишлар учун каффорот, охиратингиз учун захира қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat