Ассалому алайкум! Биз юридик фирмада ишламоқчимиз. Бу фирмада қиладиган ишимиз кредит олиб тўлай олмаганлардан қарздорликни суд орқали ундириш. Биз қарздорлар билан гаплашамиз. Ўз ҳоҳиши билан тўламаса, судга ариза бериб сўнг МИБ орқали мол мулки ёки ойлигидан ундириб оламиз. Биз ундирган пуллар банкка келиб тушади. Бизга ойликни фирмамиз тўлайди. Фирмамизга банк ўтказиб беради. Кўпинча қарздорлар дан вақтида тўламагани учун қўшимча фоизлар ҳам ундирамиз. Шу ойлигимиз ҳалол бўладими шунга қараб ишга кирмоқчимиз.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Чунки сизлар фоизни (яъни рибони) ундиришга ҳизмат қилиб қолар экансизлар. Бошқа иш топинглар. Валлоҳу аълам!