Ассалому алайкум! 1. Мен Телеграмда ўзим тайёрлаган видеокурс сотаман. Бир одам менга айтдики, унда турли видеокурслар юкланган телеграм боти бор экан. У менга "Сизни курсингизни ҳам ботимга қўшиб қояман. Эвазига ҳар бир сотувдан маълум фоиз (масалан 30%) берасиз" деб таклиф берди. Агар бунга рози бўлсам, бундан келадиган пуллар менга ҳалол бўладими? 2. Ёки ўзим бир киши билан "Агар курсимни кимдир тавсия қилсангиз, фойданинг 10%и сизники бўлади" деб келишишим мумкинми? Бундай келишувлар жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сотиб бергани учун ҳақ олиши жоиз. Видеокурс шариатга зид бўлмаслиги шарт. Валлоҳу аълам!
2). Даллоллик ҳукмлари ушбу мақолада батафсил ёзилган: https://fiqh.uz/maqola/602