Ассалому алайкум! Жума намозига хар хафта вақтлироқ борардим, лекин охирги маротаба ишларим чикиб қолгани сабабли 12:50 атрофида етиб бордим, таҳоратхонада одам кўп эди ва вақт кам қолганлиги учун шошилиб бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб қолибди. 1 - шу ўқиган намозим қабул бўладими? Жума намозидан кейин 13:40да дарсим бор, лекин Масжид Институтдан узоқроқда бўлгани сабаб кеч қолмоқдаман. Дарсга келганлигимиз карта орқали аниқланади, устоз хеч нима қила олмайди тушунтираман десам. 2 - шу вазиятда нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда бошга масҳ тортиш фарзлардан бўлиб, уни қилмаса таҳорат дуруст бўлмайди. Шунинг учун сизнинг жума намозингиз дуруст бўлмаган. Сиз ўша кунги пешинни қазосини ўқиб олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!