Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис деб тарқалган гап тўғрими?

00:50 / 23.12.2022 | Solih | 751

Ассалому алайкум! Телеграмда шундай бир постни ўқиб қолдим, у қуйидагича: "ЯЪЖУЖ  МАЪЖУЖ  ҚИТЪАСИ Нега Антарктикада дунёдаги энг кучли давлатларнинг ҳарбий зоналари мавжуд?  Нима бор Антарктиканинг орқасида? Антарктика фақат музликлардан иборат кимсасиз,изсиз қитъа эмасмиди? Ёки Қоф тоғи чиндан ҳам фақат эртакларда қолдими? Пири Раиснинг " Антарктиканинг орқасидаги қитъалар" харитасининг асли нега йўқ қилинди? Пайғамбаримиз с а в меърожга чиқар экан баъзи қавмлар билан учрашган эдилар. У қавмларни исломга даъват қилади улардан ҳеч бири исломни қабул қилмаган. У халқлар қуйидагилар: 1. Фарис халқи қитъаси 2. Фид халқи қитъаси ( Од қавмидан уч киши бу ерга келиб жойлашган.) 3-ва 4- Шарқда Яъжуж ва Маъжуж қитъаси ( Бизнинг дунёмиз билан улар орасида садд ( девор) бордир. 5. Мунсал халқи қитъаси. 6. Боқил халқи қитъаси 7. Норис халқи қитъаси. Бу маълумотларни қаердан биламиз? Албатта хадислардан. Пайғамбаримиз с а в Қоф тоғлари ҳақида қуйидаги билимни маълум қилганлар: 1- Қоф тоғи Ерни чамбар каби ўраб турибди. 2. Қоф тоғи ерни зилзилалар ва чайқалишдан мухофаза қилиб турибди. 3. Қоф тоғларида кундуз бўлмайди. У ерда Ой ва юлдуз йўқдир. Қоф тоғларига бориш учун тўрт ойлик қоронғу худуддан кечиб ўтиш керак. 4. Қоф тоғининг шарқида Жаблука ғарбида Жаблуса қавми яшайди. 5. Қоф тоғидан чиққан шўъла атрофни ёритади.( Манба: Абу Жаъфар б.Жарир Ат-Табарий. "Тарихи Табарий" асари. 1- жилд. Қуйидаги хариталарда Антарктиканинг орқасидаги қитъаларнинг жойлашиш тартиби тасвирланган." 1)Шу хадис тўғрисида хеч қандай маьлумот топа олмадим. Шундай хадис борми ва бўлса у сахихми? 2) Бу каби ва шунга ўхшаш пўстларни хозирда ер ясси шаклда хеч қандай думалоқ эмас деб шу мақсадда ёзишмоқда, ва бундайларни сони кўпайиб бормоқда. Умуман бундай ўйлаш ва бундайларга ишониш тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Бу ривоятлар исроилиётлардан бўлиб, айрим китобларга кириб қолган. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтганидек, уларни Бани Исроил зиндиқлари инсонларни динларидан адаштириш учун тўқиб чиқарганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat