Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир жавобда витр намозини 3-ракъатида қунут дуосини ўрнига бошқа дуо ўқиса бўлади дейилди. Бу қайси дуо? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Билган дуоингиз. Лекин қунут дуосини биринчи куни бир қаторини ёдлаб, ўқисангиз, эртаси куни иккинчи қаторини, учинчи куни учинчи қаторини ва ҳоказо шундай қилиб бир ҳафтада ёдлаб олса бўлади. Агар ўрнига бошқасини ўқиб юрса, қунут дуосини умрининг охиригача ёдлай олмай ўтиб кетади. Валлоҳу аълам!