Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир марта талоқ тушгандан кейинги талоқ ҳукми

22:29 / 26.12.2022 | Saidakbar Mamasharipov | 2261

Ассалому алайкум! Аёли билан ўртасига бир марта талоқ тушганидан сўнг, қайта никох ўқитилмаган ҳолатда айтилган талоқнинг ҳукми қандай, яъни никох бузилгандан кейин айтилган талоқ лафзи иккинчи ва учинчи талоққа ўтмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иддаси пайтида берган бўлса тушади. Иддаси тугагандан кейин талоқ қўйса тушмайди.
“Боин талоқдан кейин эса ражъий талоқлар умуман тушмайди” деган гап нотўғри.

لَوْ كَرَّرَهُ لَا يَقَعُ إلَّا الْأَوَّلُ لِأَنَّ الْبَائِنَ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنَ

“Агар сен менга ҳаромсан сўзини бир неча бор такрор айтса, биринчиси билан талоқ тушиб қолганлари билан тушмайди. Чунки, боин талоқ боинга илашмайди”. (Роддул муҳтор).
Лекин, шу ўринда бир нарсага эътибор бериш жуда ҳам зарурки, аввалги боин талоққа илашмайдиган кейинги боин талоқ киноя лафзи билан тушган боин талоқ бўлиши зарурдир. Агар кейинги боин талоқ ҳам киноя лафзидан бўлмай сариҳ лафздан содир бўлса, у боин аввалги боинга илашади. Аввалги боинни киноя ёки сариҳ орқали тушганлигининг фарқи йўқдир.

الْمُرَادُ بِالْبَائِنِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ هُوَ مَا كَانَ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ

“Аввалги боинга илашмайдиган кейинги боин талоқдан мурод киноий лафзлар орқали тушган боин талоқдир”. (Роддул муҳтор).

أَنَّ الْبَائِنَ الْمُوقَعَ أَوَّلًا أَعَمُّ مِنْ كَوْنِهِ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ أَوْ بِلَفْظِ الصَّرِيحِ الْمُفِيدِ لِلْبَيْنُونَةِ

“Аввал тушган боин талоқ боинни ифода қилгувчи киноий лафзлар орқали бўладими ёки сариҳ лафзлар орқали бўладими фарқи йўқдир”. (Роддул муҳтор).
Киноий лафзлар билан тушган талоқ ҳам ражъий бўлмасин. Акс ҳолда талоқ тушади.

بِخِلَافِ الْكِنَايَةِ الرَّجْعِيَّةِ فَإِنَّهَا فِي حُكْمِ الصَّرِيحِ فَتَلْحَقُ الْبَائِنَ

“Киноий лафзлар билан тушган ражъий талоқнинг хилофи ўлароқ. Чунки, улар сариҳ талоқнинг ҳукмида бўлиб, аввалги тушган боин талоққа илашади”. (Роддул муҳтор).
Бундан ташқари яна юзлаб бошқа фиқҳий китоблардан боин талоқдан кейин ражъий талоқ тушиши, ражъий талоқдан кейин боин талоқ тушиши ҳақида далиллар келтиришмиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat