Ассалому алайкум! Ёмғир ёки қор ёғган патда дарахтлар тагида юрилса шу дарахтдан тушган ёмғир сувлари кийимга тегса бу кийим нопок бўлиб қолмайдими, чунки шу дарахтларда хар хил қушларнинг нажосати қолган бўлиши мумкин ва ёмғирда эриб устимизга тушади бу холатда кийим бенамоз бўлиб қоладими?
– Ва алайкум ассалом! Нажас қилмайди. Гўшти ейиладиган қушларнинг нажосати пок.
Гўшти ейиладиган қушларнинг тезаги пок ҳисобланади. Кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб ташлаб, намоз ўқиган.
Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши бармоқлари билан артганлар.
Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда қадимдан кабутарлар боқиб келинган.
Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир.
Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва пешоби, агар ўша ҳайвон таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб, таҳоратни синдирадиган нарсалар киради. Валлоҳу аълам!