Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобларингиз нархи нимага қиммат?

17:44 / 10.05.2013 | Siyn | 3873
Бир неча биродарларимиз Сизнинг мўтабар китобларингиз сотилаётган нархлари ҳақида еътироз билдиряптилар. мисол: сурхондарёда "Зикр аҳлидан сўранг"3- китоби 25000 сўм. бухорода "Олтин силсила "китоби 60000 сўм ва ҳоказо . Сизни китобларингизга ихлосманд мухлисларингиз, ҳамма табақа вакиллари олиб биладиган нархда арзон сотилса жуда яхши бўларди. ёки биз кўпроқ китоб олмоқчи бўлсак , кимга мурожаат қилишимиз кк. Масжид кутубхонаси ва бошқалар ун. хатолик бўлса узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен ноинсофларни инсофга чақравериб чарчадим. Уларнинг ўзларига эътироз билдиринглар. Менга нима учун эътироз билдирасизлар. Бизнинг расмий дўконларимиздаги нархни кўринглар. Кўчадаги қаллоблар билан менинг алоқам йўқ. Ўша қаллоблар бизнинг дўконларга ҳам келиб, бунчалик орзон қилманглар, дейишмоқда. Шунчалар ҳам содда бўласизларми? Эътирозни айбдорга қилмай менга қиласизларми? Аллоҳ таолодан қўрқинглар! Менга тўҳмат қилманглар! Бизнинг китоблар ўз дўконларимизда ҳатто бошқа соҳаларнинг китобларидан ҳам орзонлигини ҳамма билади-ку!

Топ рейтинг www.uz Openstat