Ассалому алайкум! Охирги пайтла ўлимни кўп ўйлидиган боб қолдим ўзи бироз маззам йўқ юрагимда шикоят бор, дори ичаман, вохима боб қоганманми билмиман миямда ўлиб қолсамчи диган фикр тинмей айланади. Халоватим анча йўқолган, шу ўйлашдан қанақа қилиб қутилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам биз умматларини айнан шу ишга, ўлимни доимо эслаб юришга, у ҳақида тафаккур қилишга, ибрат олишга, дунёга охири ўлим билан туговчи йўл сифатида қарашга буюрганлар.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( أكثروا ذكر هادم اللذات : الموت ) . رواه الترمذي والنسائي وصححه ابن حبان
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаззатларни кетказувчи ўлимни кўп эсланглар” дедилар.
Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар ривояти.
Сиз ўзингиздаги бу ҳолатни гўё бир касаллик, ёқимсиз мусибат каби тасвирлабсиз. Аслида буни неъмат деб қабул қилишингиз керак. Унга бўлган қарашингизни ўзгартиринг. Ўлимни эслаб, охират учун тайёргарликка бел боғланг. Фарз, вожиб, суннат ибодатларни бошланг. Аллоҳ таоло ва бандалар олдидаги қарзларингизни узинг. Қазоларингиз бўлса етказинг. Инсонлардан олди-бердиларингиз бўлса розилик олинг. Зулм қилган бўлсангиз афв сўранг. Бирортасига дангасалик қилманг. Ахир ўлим келиши аниқ, унинг ортида эса маҳшар майдонига ҳисоб-китоб учун тўпланиш бор. Валлоҳу аълам!