Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар Мусилмон болмаган...

00:00 / 09.11.2008 | eski savollar | 2323
Ассалому Алейкум устоз,Мен бир масала устида ойланиб қолдим. Агар мусилмон болмаган инсон 1) Касал болса уни бориб корса ҳавар олса боладими?2) Агар оламдан отса уни коргани, оила азоларига тазия айтса боладими? Мен Ҳолислик Сари дастурларини тинглаганимда қуйдаги гап қулогимга чалинган эди. "кофир кимса касал болса бориб корманг, агар у вафот этса жанозаларида қатнашманг" Шу гап Ҳолислик Сарини қайси сонида келганлиги эсимда ёқ.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат саломат болинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусулмонмас инсонни кўргани борса бўлади.Яҳудлардан бир ғулом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эди. У бемор бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар ва:«Мусулмон бўл», дедилар. Бас, у мусулмон бўлди.Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Унинг лафзи:«Бас, унинг бош томонига ўтирдилар ва унга:«Мусулмон бўл», дедилар. Ғулом отасига назар солди. «Абул Қосимга итоат қил», деди. Бас, у мусулмон бўлди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб ўрниларидан турдилар».Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Ғайридин одамнинг беморлигини кўргани бориш жоизлиги.2. Ёш болаларни кўргани бориш жоизлиги.3. Ғайридин кишини кўргани борганда уни Исломга даъват қилиш жоизлиги.4. Бирор кишини Исломни қабул қилганини билганда Аллоҳга ҳамд айтиш кераклиги.- Агар мусулмонмас одам ўлса, унинг жанозасига борса ва яқинларига таъзия айтса бўлади. Бу ҳақда уламоларнинг фатволари бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat