Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олов атрофида айланиш

10:20 / 21.05.2019 | Muhammadjon | 3071
Ассалому алайкум! Баъзи бир вилоятларда икки ёш турмуш қуришидан олдин олов атрофида айланишади. "Нимага бундай қилиш керак?" деб савол берсам, олов инсонни поклаб, ундаги инсу-жинслардан тозалар эмиш. Мен ҳозир уйланиш ёшига етганман ва бу нарсага жуда ҳам қаршиман. Ота-онамга "менинг тўйимда бундай нарса бўлмайди" десам, "олдиндан қилиб келинаётган иш қилиш керак" дейишади. Ваҳоланки ота-онам намоз ўқишади, диндан хабарлари бор, аммо бу иш улар учун қадриятга айланиб улгурган. Биз олов атрофида айланиб, у бизни инсу-жинслардан тозалайди десак тўғрими? Олов атрофида айланишимиз керакми, бу куфр бўлиб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу бошқа диндагиларнинг амали, хусусан ҳиндлардан ўтган. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ “Бу мусулмонларнинг амалидан эмас, ҳаром амал” деганлар. Буни ибодат деб ёки айтганларидек инсу-жинлардан поклайдиган ибодат деб қилиш жуда оғир гуноҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat