Ассалому алайкум! Мен бундан бир неча йил олдин тўхтаб турган мошинани бакавойини билмай уриб кетган эдим(адашмасам синган). Ўша пайти кетиб қолганман. Ҳозир у мошинни эгасини топишни иложиси йўқ. 1) Эгасини номидан масжидга эҳсон қилсам бўладими? 2) Бакавой нархини синдирган пайтимдаги нархини берайми ёки ҳозирги пайтдаги нархини эҳсон қилиб берайми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Масжидга эмас, фақир-мискинларга ўз қўлингиз билан ўша машина эгалари номидан садақа қилинг.
2). Синдирган пайтингиздаги қийматини берасиз. Валлоҳу аълам!