Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда рўмол ечилиб кетиши

01:29 / 26.12.2022 | Muattar | 979

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганимда базида рўмолим ечилиб кетади ва бўйним кўриниб қолади. Мен эса рўмолимни тезда ўраб, намозни бузмаган холда уни давом эттираман. Шунда намозим дуруст бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади. Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукннинг адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар намозхон мазкур миқдорни қасддан очса, намози дарҳол бузилади. Болдирнинг ўзи бир аъзодир. Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва зикр қилинган муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади. Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам. Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади. «Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган: 1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим. 2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat