Ассалому алайкум! Устозлар, Тожикистонлик қори Сиратулло Раупов қироатлари мен эшитган қироатларим орасидаги энг юракка ёриб киргани бўлди. Худди шундай қироат билан икки-уч сурани ўқиб ўргандим. Устозлар, Сиратулло Раупов қироатда қай ровийни қироатида ўқиганлар? Уларни қироатларида қироат қилиш мумкунми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! У киши минтақамизда кўпчилик қорилар қатори, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятларида ўқийди. Қироатга қайси миллат, элатга тааллуқли бўлишнинг алоқаси йўқ. Қайси ривоятни ўрганган бўлса, ўшанда ўқиш керак, ўрганмаган қироат ривоятларида ўқиш дуруст эмас. У кишининг қироати асосида Қуръонни ўрганишингиз мумкин, аммо бундай мустақил таълим олаётган одам ўрганганларини имкон топиб, бирорта қори устоздан бир қатор ўтказиб олиши керак. Валлоҳу аълам!