Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 4 йил бўлди. 1 та ўғлим бор. Алҳамдулиллаҳ ўзим намоз ўқийман рўза тутаман ёпинаман илм олишга қизиқаман маърузалар кўп эшитаман. Лекин эримга ёпинишим маъруза эшитишим Қуръон ўқишим ёқмайди. Ҳатто рўмолимни ҳам ўрамайсан деб олдириб ташлаган. Болам учун ажрашмай деб 1 йил эрим айтандек юрдим. Яъни ҳижоб ўрамадим. Кейин яна эримни қаршилигига қарамастан ҳижобга кирдим. Эрим ўзи бенамоз, умуман рўза тутмайди. Кўп фахш сўзлар билан сўкинади. Камига ўғлим ҳам дадасидан ўрнак оляпти, тарбияси бузиляпти. Болани олдида манга кўп сўкинади, бақиради ва уради. Тўйимиздан олдин манга 5 махал намоз ўқийман аёл кишига қўл кўтармиман деган гапларига ишониб турмушга чиққандим. Умуман акси бўлиб чиқди. Кўп уриб ҳўрлагандан эримдан кўнглим қолган. Уни бенамозлигини, фахш сўкинишларини ёмон кўраман. Бу борада ажрашишга ҳаққим борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз бор. Биз бу борада бир нима деёлмаймиз. Валлоҳу аълам!