Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бирга тижорат қилишда келиша олмай қолдик, маслаҳат беринг

00:00 / 23.05.2010 | eski savollar | 1792
Ассалому алайкум, Шайх Жаноблари!биламан жудаям вақтингиз оз. Аммо 3 мусулмон орасида тижорий муаммо тугилиб қолгани учун, вақт ажратиб жавоб берасиз деган умиддаман.Икки намозхон биродаримиз чэт элда уқиб уқишни тугатиш арафаларида узбекистонга мол жунатиш режасини қилишиб узлари топлаган пулга яна у эр бу эрдан қарз олиб ишни бошлашди, яни чэт элда. Шу ишни бошлашларида мен хам уларга имкон қадар бегараз қарз бериб турдим. Улар бу ишни ёлга қойгунча турли хил қийинчиликларга дуч келишди. Ё чэт элда муаммо тугилард, ёки узбекистонда, чунки бу икки биродаримиз бу ишни қилишмаган сир синаотларини билишмас эди, қийинчиликларни аста секин энгиб утиб, бу ишни аста секин юлга қуя бошлашди, чэт элдаги муаммолардан бири шунда эдики, талаб этилган молларнинг ичидан бир қисми талаб этилмаса хам контеерга ортиб юборишган(чэт эл фирмаси). Узбекистонга бориб мол тушганда очиб қарашса, анчаси руйхатда юқ моллар, яна ундан ташари яхшимас моллар чиққан. Чэт эл фирмасига арз қилишганда майли иккинчи контеерда нечта брак чиққан булса ушанча молни текинга бераман деган. Бу биродарларимиз молни узбекистонда оптом топшириш режаси билан олиб боришган, аксига олиб мол талаб қилинган руйхат буйича чиқмагани учун оптом оламан деган одам, аванзимни қайтариб бер, молингни эса қайтариб ол деган. Бу боллар бу ишга 40 минг доллардан ошиқ пул харажат қилишган, албатта бу биродарларни бунақа холат эсанкиратиб қуйиши мумкин. Амаллаб насия булса хам яни пулни кечиктириб берсанг хам майлига деб ахийри сотишган. Шунақа қийинчиликларни бошларидан кечиришган. Агар имкон булса бирга ман хам ишласам деб таклиф бердим, улар айтишдики, ака, 2 чи контеер молни уша эски фирмадан оламиз, у бизга 1чи контеердаги камчиликлар учун молнинг бир қисмини текин беради деди, ушанга 2 чи контеерга эмас, мол топинг кейингисига қушиласиз, бирга ишлаймиз дейишди. 2 чи партия моли учун хам озми купми имкон қадар қарз бердим. Ман эса мол қидиришга тушдим, мол хам топдим, бу иш утган йили булаётган эди. Ман топган фирма олдига бориб телефонда бу икки биродаримизнинг бири билан гаплашдик, талаб қилинган молларнинг хаммаси юқлиги ва нархи бироз баланд эканлиги учун бу биродарларимиз унча қизиқишмади. Уша эски фирмаларидан 2чи контеер молни олиб узбекистонга жунатишди. Сотишиб қарз хаволалардан қутилгандай булишди. Бу йилга келиб иш яна бошлана бошлади. Улар бир куни ман топган фирмага борайлик гаплашайлик дейишди, ман хуп дедим, хохласа узлари хам боришлари мумкин эди, аммо ман бу ишга қушилаётганим учун, узимни интересим булгани учун хам бордим, учрашдик, гаплашдик, нархлар хам созгина булди. Аванз берсаларинг молни таёрлайман дейишди, фирма бошлиги. Кейин учаламиз у фирмадан чиқиб утириб гаплаша бошладик, мана мол топилди, энди ишни бошлайлик, 1 контейнер мол жунатайлик десам, биринчи контеерни узимиз жунатамиз сизни эса иккинчи контейнерга қушамиз дейишди. Ман хайрон қолиб, нега 1чида эмас, 2чида қушиламан десам, 1чига бизда пул этарли, 2чига пулимиз этмайди ушани учун сизни 2чига қушамиз дейишди. Ман эса, ахир бирга ишлаймиз бирга жунатамиз деган эдиларингку, агар мол топсам дедим. Мана мол топилди, келишилди, энди эса, ишни бошидан эмас, 2чи контеердан мани ишга қушяпсизлар, адолатсизлик қиляпсизлар дедим. Улар бу гапимга бироз хафа булишди, бу эрда адолатсизлик қилганимиз юқ, сизни қушаман деганим билан, сизни хохласам қушаман хохламасам қушмайман, сизни ишга қуйиш ман учун фарз эмас деди, биродарларимиздан бири. Ундан кейин сизни қушмаймиз деганимиз юқ, балки иккинчи партия молга қушамиз деяпмиз дейишди. Сиз намозхон яхши бола булганиз учун қушаяпмиз, эмасам, 100 минг долларлаб пул бераман деган одамлар бор деди. Биз учун мол муаммо эмас, хохласак бошқа фирмадан мол оламиз дейишди. Сиз бу ишни юришини хохлайсизми ёки орқага кетишиними, агар 1чи партия молга қушилсангиз(ман топган фирмадан 1чи партия) бизга зарар булади, дейишди. Агар ман қушилишим сизларга зарар булса, ва мол топиш сизлар учун муаммо булмаса, мани умуман ишга қушмангларда, уша хохлаган бошқа фирмаларингдан олаверинглар, нима қиласизлар мани қушиб пулни тақсимлаб дедим. Ман топган фирмадан мол олиш керак булса бошидан бирга ишлайлик дедим. 2чи партиядан қушилас деган гапларни қуяйлик дедим. Тинчгина узларинг топган билган фирмадан олиб иш қилаверинглар, мани қушмасаларинг хам розиман дедим. Агарки ман топган фирма билан иш қиладиган булсак, иш бошидан бирга булсин дедим. Аммо улар мани инжиқ экансиз, сизга ёмон таклиф берганимиз юқ, қабул қилсангиз таклифимиз шу, 2чи контеердан қушилинг дейишди. Ман эса, юқ қушилсам бошидан қушиламан, эмасам, Аллоҳ хаққи боринглар узларинг топган фирмадан муаммосиз олаверинглар, Ман эса дуо қилиб тураман дедим. Барибир бир эчимга келмаганимиз учун, ман уларга бошқалар билан маслаҳат қилайлик ким тугри қиляпти ким нотугри, шуни аниқлаймиз дедим. Улар эса бу ишлар биров билан маслаҳат қиладиган иш эмас, балки одамни узи хал қилиши керак дейишди. Ман эса, саҳобалар орасида хам муаммо чиқиб қолса Муҳаммад Пайгамбаримиз САВ дан сураганларку дедим. Улар эса, сиз холис маслаҳат сурасангиз узингизга мослаб сурайсизда дейишди, ман эса келинглар унда биргаликда бир холис одамни олдига бориб сураймиз дедим. Аммо улар кунишмади. Бу узундан узун ёзганим сабаби шундаки, муаммони имкон қадар тушунарли ва тулиқ ёритиш мақсадида ёздим. Чунки бу биродарларимиз аҳлоқан жуда яхши инсонлар, ибодатда доим қойинлар, динда маҳкамдурлар, аммо шу орамизда дунёвий ишда келиша олмай қолдик. Ман уларга уз фикримни айта, ман маслаҳат қиламан, агар хақиқатда ман хато гапираётган булсам, Аллоҳ учун кечирим сураб 2чи контеерга қушиламан, дедим. Аммо улар хато қилаётганини билсамда аммо улар тан олмай туришибди, хато қилганимиз юқ, Аллоҳ олдида тугримиз дейишди. Улар узларини ожизона ақлига таянибгина шунақа хулоса чиқаришмоқда, ман эса агар хато қилаётган булсам кечириб сурайман, ман хам сизлар хам хатодан холи эмассизлар дедим. Бу янги ман топган фирмага 2чи партияда қушиладиган булсам, 2чи партияда хам бирон бир муаммо тугилиб қолса 3 чи партияга қушиласиз, дейишларинг мумкин дедим, чунки биз билмаган муаммолар доим чиқиши мумкин дедим. Узимни хаёлимда шунақа эдики, эртага бу ман топган фирма билан ишлар юришиб кетса мансиз хам бу ишни қила олишлари мумкин булиши мумкин, чунки пул этарли булса манга хожат хам қолмаслиги мумкин, чунки шу 1 чи партияни узини узимиз жунатамиз дейишликлари яққол мисолдир, унгача улар қарз хавола билан иш қилишаётганди, хозир бемалол бир контеер мол га пуллари этади, эртага 2 чи партияга хам пуллари этса хеч қандай гарантия юқки, мани шерикичиликдан чиқариб юборишмайди деган. Жудаям қаттиқ хурмат қилар эдим, хавасим келар эди, аммо пул масаласида бундай муаммо тугилиши мани бироз ранжитди. Чунки мол топинг қушиласиз, бирга ишлаймиз деган одам мол топганимда манга 2 чи партияда қушиласиз дейиши нотугри деб хисоблайман. Хурматли шайх жаноблари, агар биродарлар орасидаги муаммони хал қилишда, ким хато қилмоқда ким тугри қилмоқда, ёрдам берсангиз жудаям миннатдор булар эдим. Уларга сизнинг холис жавобингизни курсатар эдим. Керак булса олдингизга борар эдик, аммо хозир учаламиз хам чэт элдамиз. Ассалому алайкум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масалалар барча иштирокида, жонли мажлисда кўрилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat