Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шароити бўлатуриб қарзини бермаётганларнинг ҳукми

16:52 / 16.10.2018 | Дилобар | 1932
Ассалому алайкум! Устозлар сизлар берган жавоблар орқали кўп нарсаларни ўрганяпмиз. Бунинг учун сизлардан миннатдормиз. Яхшиям сизлар каби илмли устозларимиз кўп. Хозирги кунда пулини бўлиб бўлиб беришга маиший техника ва бошқа нарсалар олди сотдиси ривожланиб кетган. Айримлар буюмни олиб пулини бермай хар хил бахоналар қилишади. Айрим одам қарздан, бировни хаққидан қўрқмайдиган бўлиб кетишган. Айниқса эркак киши палон куни бераман деб ўша кун келганда яна янги бахоналар тўқиши одамни хайрон қолдиради. Шундайларга шариатимизда қандай йўл тутиш мумкун? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Савобли ишларингиз бардавом бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қарз тўланиши керак бўлган нарсаларнинг энг биринчи ўринида туради. Сиз айтган нарсаларга пулни сарфлашлиги сизга зулм ҳисобланиб, ҳар бир сарф харажат қилишда ҳаром ишни қилган бўлади.  

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Моддий имкони бор одам ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ололмай, зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади.
Ушбу тушунча унутилгани сабабли жамиятларимизда бойлар, имкони бор одамлар бировнинг ҳақини бермай юриши кенг тарқалган. Агар бирор марта «Фалончи ўз зиммасидаги ҳақни вақтида адо этмагани учун уни ишончсиз киши деб эълон қилинсин», деган ҳукм чиққанида эди, дарҳол ҳамма ўзини ўнглаб олган бўлар эди. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда ушбу шаръий ҳукмга амал қилиш кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган. Қарзини узиш имкони бўла туриб, топган пулини турли ҳойи-ҳавасларга ишлатиб юрганлар оз эмас.  

وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَحْمَدَ وَالنَّسَائِيِّ:  لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ وَعِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ 

Бухорий, Аҳмад ва Насоий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган. (“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat