Ассалому алайкум! Мен хотиним билан яқинда турмуш қурдим. Тўйимизга бир ой бўлди, лекн хотиним билан хали жинсий яқинлик қилганимиз йўқ. Сабаби мени яхши кўрган қизимни ота онам олиб беришмади. Хотинимни ота онаси менга зўрлаб турмушга беришди. Бошида ўзим хотинимга яқинлик қилишни истамадим, уйдагиларим билан кўп жанжаллашдим, хотинимда кўнглим йўқ дедим. Ота онам ажрассанг уйдан чиқип кетасан, сени отанг йўқ кейин дейишди. Мен шундан кейин хотиним билан яшайман, энди орқага йўл йўқ дедим ўзимга ва хотиним билан жинсий яқинлик қилишга қарор қилдим. Қарасам энди хотиним хам мен билан яқинлик қилишга кўнмаяпти, қаршилик қиляпти. Мен яқинда хотинимга қарап менга бундай хотин керак эмас дедим. Онамга хам худди шу гапни айтганман яъни сизлар олиб берган қиз (хотиним) менга керак эмас деб. 1). Хотинимга қараб менга бундай хотин керак эмас деганимда ўртага талоқ тушдими? 2). Онамга хам шу гапни айтганимда 2-талоқ тушган хисобланадими? Изох: хотинимда кўнглим йўқ, бу гапни айтаётганимда ростан менга бундай хотин керак эмаслигини такидлаганман?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Никоҳни узиш ва талоқ қилиш ниятида айтган бўлсангиз талоқ тушган. Бошқача ният бўлса талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!