Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 2 йил булди. Алҳамдулиллаҳ 1 та ширин қизим бор. Мен 2 мартоба бошқа одамга телифон қилиб зино қилиб қуйдим. Ҳўжайинимга айтиб товбамни қилаяпман ҳужайин чет элда кетганига 5 ой бўлди. Қайнотам қайнонам билан тураман улар бу ҳатойимни кечиришмаяпти онамлакига боришимга рухсат бермаяпти телифонимни кундузи қайнонамда туради яқин қариндошларимникига боришга ҳам рухсат йўқ бу йўлда мен нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳ таоло олдида бу гуноҳингизни ювишингиз, тавба ва истиғфор айтиб солиҳ амалларни кўпайтиришингиз керак. У зот тавба қилгучининг тавбасини ҳаргиз рад қилмайди. Бундан буён бу каби разолатларга яқин йўламанг. Турмуш ўртоғингиз ва қайнота-қайнонангизнинг ишончини қайта қозониш учун энди сабр қилиб туришингиз керак. Валлоҳу аълам!