Ассалому алайкум! Мактабда, ўқитувчимизнинг ташаббуслари билан, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида дарс давомида баъзи хатоларни килган ўқувчилар жаримага тортилади (хатолар белгиланган). Жамғарилган пул синф кутубхонасини бойитиш ва синфни жиҳозлашга сарфланади ҳамда ҳафта давомида аъло ўзлаштириш кўрсатган ўқувчиларга хам шу жамғармадан мукофот пули бериб борилади. Ушбу мукофот ўқувчилар учун ҳалол хисобланадими? Бу қимор каби бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Жарима солишингиз дуруст эмас. Кимдан қанча жарима олган бўлсангиз барчасини қайтариб беринг. Ўша жарима пулини мукофот сифатида олганлар ҳам қайтариб беришсин. Валлоҳу аълам!