Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ ризолиги учун бир нарсани тарк қилиш

00:46 / 15.12.2022 | MARJONA | 983

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт университетида таҳсил оламан 3йилдан кейин тугатаман шунинг учун терапия йўналишини танламоқчи эдим (қизиқаман) лекин бу соҳада ошқозон касалликлари ҳам киради бу касалликга эса ҳазм бузилишлари киради, бунда врачлар ҳазм қилувчи препаратлари (панкреатин фестал мезим креон) буюриши керак . Мен китобларда ҳазм қилувчи препаратларини ҳайвон, чўчқа ошқазон ости безидан (унинг бези одамнинг безига яқин тураркан таркиб жиҳатдан) олинади деб ўқидим, юқорида такидлаган дориларни олиниши шундайлигини эштиб қолдим. Ўзим ҳам бу препаратлари кўп истемол қилардим билмай. Лекин ҳозир ундай қилмайман. Савол: одамларга бундай ҳаром дориларни тавсия қилиб гуноҳкор бўлмаслигим учун терапия эмас бошқа тиббий соҳани (м: гинекология) танласам мени шу ишим Аллоҳ розилигига сабаб бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа йўналишни танласангиз ҳам бу ихтиёрингиз. Аммо инсон ўзи қизиққан соҳасида ишласа тез тараққий топади ва изланиб янги кашфиётлар ҳам қилиши мумкин. Сиз ўша дорилар ҳаром экан деб бошқа соҳага ўтиб кетгандан кўра, унда қолиб мусулмонларга ўша дориларнинг ҳалол муқобил(аналог)ларини топишга ёрдам беринг. Шу ишни қилсангиз минглаб мусулмонларни ҳаромни тарк қилишига ёрдам берасиз. Ҳаромни тарк қилиш фарз амали бўлиб, унга ёрдам берган одамга ҳам фарзнинг савоби берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat