Ассалому алайкум! Сизларни безовта қилганим учун узр. Менинг дўстим ҳаммомда чўмилаётганида мусиқа эшитишини таъкидлади. Мен унга мумкин эмаслигини айтдим. Шунга кўра бунинг салбий оқибатлари хусусида илмда қандай ҳукм ёки таъқиқ бор? Олдиндан раҳмат! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! У инсоннинг шу ҳолатга келиб қолишининг ўзи катта мусибатку. Бундан бошқа яна нима зарар ёки салбий оқибат кутиш мумкин?! Валлоҳу аълам!