Йақинда одноклассники сайтида "Динда саволим бор" номли гуруҳга кўзим тушди. Бу ерда ҳар ким ўзини қизиқтирган диний саволлар билан мурожаат қиляпти. Жавоб берувчилар (аниқроғи фикр билдирувчилар) шу гуруҳ аъзолари, бу ерда бирорта диний билимга ега одам борлигига ишонмайман. Шунки ҳар бир савол устида баҳс мунозара. Ҳар ким ўз фикрини маъқуллайди. Шу тўғрими, аниқ далиллари бўлмай туриб дин номидан гапириш, фикр билдириш гуноҳмасми, агар гуноҳ бўлса гуруҳ администратори ҳам гуноҳга ботадими
Мутлақо нотўғри.