Ассалому алайкум! Мен бир жўрамга қарз берган эдим, ўтган йили. Қарз берган одам ҳадя олиши мумкин эмас экан. Мен у журам билан ўтган йили битта хонада ўқиб яшардик ва табиийки еядиган овқатимиз ҳам ўртада (ўзаро рози бўлган холатда, бир биримизни егулигимизни ер ҳам эдик) эди. Бу йил эса алоҳида яшаяпмиз. Журам мени мени мехмонга чақириб қолди. Одатда қарз бўлса бўлмаса борадиган жойим эди. Мен мехмонга борсам буладими.(қарзини ҳали тўлиқ тўлагани йўқ). Яъни қарз берганлигим сабаб Рибо бўлиб қолмайдими? 2. Рибо бўлса аввал мехмонга борганимни ҳаққини қарзидан чегириб берсам ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Буни қарз вақтида шартлашмаган бўлсангиз ва қарз олди-бердисидан аввал ҳам бир-бирингизни таомга чақириш одатингиз бор бўлган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!