Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ва сиҳат-саломатликка доир саволлар

00:00 / 08.02.2007 | eski savollar | 4453

Ассалому алайкум муҳтарам устоз ва форум иштирокчиси бўлиб турган мусулмон биродарлар!Устоз ижозатингиз билан 1-2 савол билан мурожаат килсам.
1. Халкимиз орасида "Оқ тўй (отарчи чақириб, ароқ каби маст қилувчи ичимликлар қуйиб тўй) қилса келин ва куёвнинг никохи бузилади. Ёки масжидга никох ўқитиш учун борилганда қиз-келин юз қўллари очиқ - "европача" кўринишда борса, никох никох булмайди" деган гаплар юради. Сабаби никох-тўй борасида бошқа диндагиларга тақлид бўлганлиги учун" дейдилар. Шу тўғрими? Устоз Биз учун тўғрирок гап қайси бўлади?
2. Агар табиб "ит ёғи истеъмоли дардингизга шифо бўлиши мумкин, бошқа иложини кўрмаяпман" деса, уни ўша бемор истеъмол қилиши мумкинми.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни айтувчилар ёшларни бошқаларга тақлид қилишдан ва шариатга хилоф иш қилишдан қайтариш учун айтган бўлсалар керак. Аниқроқ айтиладиган бўлса, ўша ишларни, ҳалол ва бўлиши лозим дея эътиқод қилса шундай бўлади. Аммо эътиқод қилмаса, гуноҳкор бўладилар ва диндан чиқмайдилар. Бу каби гапни ёки тиббий хулосани иймон эътиқодли, Аллоҳдан қўрқадиган энг илмли табиб айтиши керак. Яъни, беморни даволаш учун ҳаром нарсадан бошқа дори қолмаганини таъкидлаши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat