Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда адашгандим

22:17 / 12.11.2020 | Zuhriddin | 2262

Ассалому алайкум! "Шом намозини жамоат бўлиб ўқидик. Ман имомликка ўтдим қолган 3 киши эргашди. Биринчи ракатда Буруж сурасининг 7-оятигача ўқидим ва кейин адашганлигим сабаб Инналлоҳа аъла кулли шайъин Қодир деб рукуга кетдик. Лекин Намоз охирида саждаи саҳв қилмадик. Бу намознинг ҳукми қандай?" - деб савол берган эдим. Сизлар айнан қандай хато қилганингизни батафсил ёзинг деб жавоб берган эдинглар. Узр саволни тўлиқ ёритиб бермапман. Намозда Буруж сураси 8-оятининг "Аллазий лаҳу мулкус самавати вал ард" деган оятигача ўқидим ва "Инналлоҳа аъла кулли шайъин шаҳид" дейиш ўрнига "Инналлоҳа аъла кулли шайъин Қодир" деб рукуга кетганимиз бўлди. Мана шу мани хатойим эди. Энди қандай йўл тутиш керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ, намоз адо бўлиб, қайта ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat