Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликка доир

03:11 / 07.01.2023 | Muhammad | 814

Ассалому алейкум! Шерикчиликка доир мавзуда мен бир бизнес бошлаганман, лекин мен ўзим ҳозир Ўзбекистонда эмасман шунинг учун Ўзбекистондаги дўстим вақтинчалик ҳамма ишларга бош бўлиб туради. Ин Шаа Аллоҳ бунга кетадиган барча молиявий ҳаражатлар, унинг реклама хизматлари, ҳаммаси мендан, дўстим вақтинчалик ўша ишга бош бўлиб туради Ўзбекистонга қайтгунимча. Шунда бизнесда оладиган фойдамиз қандай тақсимланади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволингизнинг жавоби бир неча тафсилотларга боғлиқ. Ўша “шеригингиз” сизнинг ишингизга пул тикадими ёки фақат меҳнати билан қўшиладими? Агар фақат меҳнати билан қўшиладиган бўлса уни фойдага шерик қиласизми ёки фойда кўрилса ҳам кўрилмаса ҳам ойлик берасизми? Агар ўша киши сизнинг ишингизга пул тикса бу иш шерикчилик бўлади. Унинг ўзига хос ҳукмлари борки, уларни баён қилиш учун ишингиз тафсилотларини билиш керак. Агар фақат меҳнати билан қўшилса ва сиз уни фойдага шерик қилсангиз бу музораба бўлади. Музорабада фойда келишилган нисбатда тақсимланади, зарар эса фақат пул тиккан тарафнинг зиммасига юкланади. Агар фақат меҳнати билан қўшилса ва сиз уни фойдага шерик қилмай фақат ойлик бериб ишлатсангиз унда у сизнинг ишчингиз бўлади ва бунинг ҳукмлари оддий ёлланма ишчи ҳукми кабидир. Валлоҳу аълам! 

Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/669


Топ рейтинг www.uz Openstat