Ассалому алайкум! Мен никох ўитётганимда домла гувох шарт эмас гувохларсиз ўқиб қўйавераман деб никох ўқиган эди. Эркак гувох бўлмаган фақат бир аёл, келин ва куёв. Яъни мен ўзим бўлганмиз. Агар 1 ёки 2 эркак гувох бўлмаса никох боғланмайди деган масалани эштиб қолдим. Бизнинг никох боғланмаган деб гумондаман. Яширин ўқилган никох хам дурустми, боғланадими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ дуруст бўлиши учун 2 эркак ёки 1 эркак ва 2 аёл гувоҳ бўлиши шарт. Ўша мажлисда сизга ўқилган никоҳ гувоҳлар бўлмагани туфайли дуруст бўлмаган. Дарҳол ўша домладан қайта сўранг, сизларни бошқа мажлисда гувоҳлар ҳузурида никоҳламаган бўлса ҳозир бир-бирингизга бегонасиз. Валлоҳу аълам!