Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна УСҲР ҳақида

00:00 / 17.08.2009 | eski savollar | 2176
ҳурматли Шайх Ҳазрати жаноблари! Аллоҳ хайрли амалларимизни бардавом қилсин, барчамизнинг иймонимизни саломат қилсин! Амин!Саволим: Мен акам билан қишда иссиқхонада, ёзда эса далада зироатчилик билан шуг'улланаман. Ушр ҳақида ма'лумотга эгамиз. Лекин бир савол бизни қизиқтирмоқда. Ушр бериш жараёнида аввалги ҳаражатлар(ер пули, о'г'ит, иш кучи ва ҳ.) инобатга олиниб чэгриб ташланиб кейин уш миқдори чиқарилади-ми ёки умумий ҳосилдан ҳеч қандай ҳаражатлар инобатга олинмаган ҳолда мисол учун 1 тоннасидан 100 кг қилиб ушр миқдори чиқарилаверадими? Жавобингиз учун олдиндан РАҲМАТ!П.С.: Ерларимиз ҳаммаси муаммосиз суг'ориладиган ерлар. ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Зироат бойликлари закотининг миқдори унинг суғоришдаги сарфланган ҳатти-ҳаракатга қараб қуйидагича бўлади:Агар мазкур зироатни ҳеч қандай харажатсиз ёмғир суви ёки ўзи оқиб турган сув билан суғорган бўлса, ўндан бир - 10% беради.Агар сарф-харажат, жидду-жаҳд билан суғорган бўлса, масалан, қудуқ қазибми, қудуқдан асбоб-ускуналар билан сув чиқарибми суғорган бўлса ёки сувни сотиб олган бўлса, ушрнинг ярми, яҳни, 5% берилади.Агар иккала услуб аралаштириб суғорилган бўлса, масалан, бир сафар ёмғир суви билан суғорилган, қолган ярми қудуқдан сарф-харажат билан сув олинган бўлса,10% билан 5% ўртаси 7.5% беради. Сарф харажат учун шариат ушрнинг ярмини чиқариб ташлаган. Сизлар уўр эмас, ушрнинг ярмини берасизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat