Ассалому алайкум азиз устозлар. Мани бир холат ўйлантириб қўйди. Сотилаётган нарсанинг нарҳи маълум, яъни оптомга нарҳини 1050 сўм қилиб ёпиштирганмиз. Лекин донага сотсам 1100 сўмдан сотаман. Нархини 1050 сўмлигини кўришади, «донага 1100 сўм дан бераман» демайман. Шу савдо тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Сиз икки ҳолат учун алоҳидадан нарх ёзиб қўйсангиз, харидор улардан бирини танласа ва унга кўра баҳолашилса жоиз. Валлоҳу аълам!