Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оёқ кийим

08:31 / 07.01.2023 | Abduraxim | 806

Ассалому алайкум! Махси кийилганда калаш хам кийилади ва намоз укишда калиш ечилади ва тоза жойда укилади ... Тахоротли холда ( туфли эмас ) ботинка - ( тупиккача етувчи ) кийилса шу ботинка билан кандай холда намоз укиса булади ...,яъни совук шароитда ( оёк кийим ечилса оёк совкотадиган холда , кучада ,ишда ,катта совук бинода ишлаганда .....бу холат купинча россияда ишлаётган мен каби юртдошларимизда содир булганида ургатувчи йук-да ). Кандай тадбир маъкул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оёқ кийимда нажосат бўлмаса, у хоҳ туфли бўлсин хоҳ этик бўлсин у билан намоз ўқиш мумкин. Таҳоратда оёқ кийимга масҳ тортишга келсак, у оёқнинг тўпиғидан тепасини ёпиб турадиган этик бўлса тагида нажосати бўлмаса таҳоратда худди маҳсига масҳ тортган каби масҳ тортиб намоз ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Масҳ тортиш ҳақида ушбу мақолада батафсил баён қилинган: https://fiqh.uz/maqola/678


Топ рейтинг www.uz Openstat