Ассалому алайкум! Мен акфачиман буюртма олиб эшик дераза ясайман, асосан ҳонадонларга ўрнатаман. Саволим шуки, шу ясаладиган нарсани нархини келишиб, олдиндан шу пулни олсам (базида ҳаммасини) ва шу пулларга материал олиб келиб ясаб берсам тўғрими? Чунки менда у нарсаларни олишга етарли пулим йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа тўғри. Ўртада келишилган нарсани келишилган сифат ва вақтда қилишга ва ёлғон ишлатмасликка қаттиқ эътибор беринг. Валлоҳу аълам!