Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кичкиналигимдаги хато

10:41 / 07.01.2023 | Nigora | 870

Ассалому алайкум! 1. Кичкиналигимда, бошлангич синф укувчиси едим, уртогларим билан арчага илинган ялтиракларни угирлаб кетардик. Онамга айтсам хеч нима килмайди, унда ёш бола булгансан деябти, уша болаликдаги ишим буйнимга карз булиб колмайдими? Узим ялтирак олиб кучадаги биронта арчага илайми? Еки уша йерга бориб уша арчага булмаса хам ён атрофидагига илиб келайми? Ойланиб колдим. 2. Кичкиналигимда, бошлангич синф укувчиси едим, магазиндан наклейка угирлаганимни эслайман, уша магазинга бориб сотувчига булган вокеани айтиб пул бераймикан деб турибман. Факат нечта угирлаганман билмайман, купи билан 10 тача угирлаган булсам керак, хозирги наклейкаларнинг нархини билиб, уша 10 тага чамалаб пул берсаммикан деб уйланиб колдим. Узи аслида уша ишим карзга кирадими? Еки болаликдаги нодонликнинг жавоби йукми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Илманг. Бу дуруст иш эмас. Ўша ўйинчоқ эгалари ким бўлганини билсангиз айнан ўшаларга ўғирлаган нарсангизнинг пулини беринг. Агар уларни топишни имкони бўлмаса фақирларга садақа қилиб юборинг.

2). Бу иш ўғирлик ҳисобланади. Балоғатга етмаган болалар тарафидан ўғирлик содир бўлса гуноҳ ёзилмайди, лекин банданинг ҳақи зиммасида қолади. Шунинг учун ўғирланган нарсани ёш бола бўлса ҳам қайтариши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat