Ассалому алайкум! Инша Аллоҳ фарзанд неъматини берса, “ДинМуҳаммад” деб исм қўймоқчиман. Шу исмнинг маъноси ҳақида ва бу исмни қўйсам бўладими ёки йўқми? Шулар ҳақида тушунтириб берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаганингиз маъқул. ДинМуҳаммад дегани, Муҳаммад ўзи бутун бошли бир дин деган маъно чиқиб қолади. Валлоҳу аълам.