Бир олим зотнинг суҳбатларида Усмонли турклар даврида эронлик ҳукмдорлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўғирлаттирмоқчи бўлишгани ҳақида эшитдим. Шу нечоғлик ҳақиқатга яқин?
Аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини қабрларидан ўғирлаш ҳаракати тарих давомида беш марта бўлган:
1) Ҳоким Убайдий Шийъий (вафоти ҳижрий 411 йил)нинг биринчи ҳаракати;
2) Ҳоким Убайдий Шийъийнинг иккинчи ҳаракати;
3) Мағриблик баъзи насроний подшоҳларнинг ҳаракати (ҳижрий 557 йил насроний икки кишининг юборилиши орқали);
4) Шом (Сурия, Ливан, Иордания, Фаластин)лик насронийларнинг ҳаракати;
5) Ҳалаблик бир гуруҳ жосусларнинг ҳаракати (ҳижрий еттинчи аср ўрталари).
Манбалар:
Самҳудий, “Вафоул вафо”, 2/648-653;
Шайх Аҳмад Башир, “Муфийдул ибод”.