Ассаламу алайкум! Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Мен: «Эй Расулуллоҳ! Мен ўспирин йигитман ва мен ўз нафсимда зино қилиб қўйишдан қўрқаман ва бирор аёлга уйланишимга (мол дунё) топа олмайман. (Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ровийнинг гапи:) Гўёки (Абу Ҳурайра) пайғамбаримиздан иҳтисога изн сўрагандек эдилар) Абу Ҳурайра айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) менга жавоб беришдан сукут қилдилар. Сўнг яна шундай дедим. Расулуллоҳ сукут қилдилар. Сўнг яна шундай дедим. Расулуллоҳ сукут қилдилар. Сўнг яна шундай дедим. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Эй Абу Ҳурайра! Мана шундай ҳолатингда иҳтисос қил ёки уни тарк қил сен йўлиқувчи бўлган нарсадан қалам қуригандир», дедилар. Бухорий ривояти. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Эй Абу Ҳурайра! Мана шундай ҳолатингда иҳтисос қил ёки уни тарк қил сен йўлиқувчи бўлган нарсадан қалам қуригандир», дедилар. Бухорий ривояти. хадиснинг шу матнини тушунмадим ихтисос кил ёки уни тарк кил.
Ва алайкум ассалом! “Иҳтисо” араб тилида бичиш(ҳайвонларни бичиш каби) маъносини билдиради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу зино қилгандан кўра ўзларини бичиб олишларини маъқул кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишларини хуш кўрмадилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу гапларини такрорлайвергач, “Ундай қиласанми ёки қилмайсанми тақдиринга битиб қўйилгани бўлади” дегандек бўлдилар. Валлоҳу аълам.