Ассалому алайкум! 1. Устоз гуноҳи кабира қилган бандалар тавба қилиб, гуноҳига афсусланиб, пушаймон бўлиб, надомад чекиб тавба қилса, шу тавбаси қабул бўлгани ёки бўлмаганини бу дунёда билса бўладими? Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилади, ИншаъАллоҳ. Фақат шу дунёда ҳам билинтирадими, тавбаси қабул бўлганини, Аллоҳ шу бандасини кечирганини? 2. Аллоҳ тавбани қабул қилса азобламайдими? Тавбани қабул қилиши бу Унинг азобламаслигими? Яъни кечириши.
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша гуноҳга қайта қўл урмаса ёки нафси ғолиб келиб яна қўл урса ҳам қайта тавба қилишга муваффақ бўлса мана шу тавба қабул бўлганининг аломатларидандир.
2). Аллоҳ таоло адолатли зот. Тавбаси қабул бўлган бандани ўша қилган иши учун азобламайди. Валлоҳу аълам!