Ассалому алайкум! Ўтган йили пратез тиш қўйдирдим. Тишимга қатнаб юрган кезларда хайз холатида эдим. Совуқда иложи бўлмай хайз тугагандан кейин ғусл қилолмадим. Тишимга протезни кийдирганларида хайзим тугаган лекин мен ҳали ғусл қимаган эдим. Энди қўрқиб юрипман. Покланмай протез қўйган бўлсам, шундан кейинги тахоратларим, ғуслларим ва намозларим нима бўлдийкин деб ўйланаман. Ёки протезни олиб ташлаб қайтадан қўйдиришим керакми? У сментланган, махкамланган ёки ҳеч нарса қилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Васавасага тушманг. Валлоҳу аълам!