Ассалому алайкум! Мени бир дўстим "Али эхпрессдан менга таклиф тушди. Мен товарга мижоз топарканман ва шу мижоз мен таклиф қилган товарни олса менга ҳисоб рақами очилиб, шу товарни 10%и мени ҳисобимга тушар экан. Шу иш ҳалолми?" деб сўраяпти. Олдин унга тармоқли маркетингни ҳаром эканлигини айтган эдим. Бу ҳам тармоқли маркетингга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Даллоллик учун ҳақ олиш жоиз. Ундан кейингилари жоиз эмас. Масалан: сиз топган харидор яна бошқа харидорни топса сизга ҳам маълум фоиз фойда тегиб туриши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!