Ассалому алайкум! Мен 6 ёки 7 синфда ўқиётган вақтимда бир синфдошимнинг чўнтагидан билдирмасдан 200 сўм олиб қўйган эдим(ўғирликча). Ҳозирга келиб тавба қилдим ва синфдошимнинг ҳақини қайтариб беришни ният қилиб 5000 сўм пул бердим, ўғирладим демасдан. Шу берган пулим рибога кириб қолмайдими? Бундай қилишимнинг сабаби бизда ҳозирда бундай пул муомалада йўқ. Энди нима қилишим керак? 2. Агар бир одам бировнинг нарсасини(сотувчининг) билдирмасдан олиб қўйган бўлса ва кейинчалик тавба қилиб унинг ҳаққини қайтариб беришни ният қилсаю лекин унинг қийматини билмаса қандай қайтариши мумкин?
– Ва алайкум ассалом! 1). Рибо эмас. Тавба қилинг ва истиғфор айтинг.
2). Ҳақ эгасидан бориб сўраши керак. Валлоҳу аълам!