Ассалому алайкум! Мен ҳозирда ҳомиладорман алҳамдулиллаҳ. Қизим борлиги учун Аллоҳдан ўғил фарзанд сўрайман намозларимда. Агар УЗИда қиз деса ҳам намозларимда ўғил сўрасам бўладими? Бу билан ношукурлик қилган бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан ўзингиз учун хайрлисини сўранг. Энг тўғриси шу. Ушбу дуоларни ўқинг:
Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида маҳамат қилади :
رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
128. Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен Ўзинг тавбани кўплаб қабул қилувчисан, ўта раҳмлисан. “Оли Имрон” сурасида :
هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء
38. Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди. “Иброҳим” сурасида :
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء
40. Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин. “Марям” сурасида :
وَإِنِّي خِفْتُ الْمَوَالِيَ مِن وَرَائِي وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا
5. Ва албатта, мен ортимдаги қариндошлардан хавф қилдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий ҳадя эт.
يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنْ آلِ يَعْقُوبَ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا
6. У менга меросхўр ва Оли Яъқубга меросхўр бўлсин. Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», – деди. ва “Фурқон” сурасида :
وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا
74. Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир. Валлоҳу аълам!