Ассалому алайкум Шайх ҳазратлариСизга бу саволни беришдан олдин кўпчилик билан субатлашдим ва китоблардан изладим кимладир бу кечани бор дейди кимладир йў бўмаган гап дейди айрим китобларда тўлиқ малумот берилган масалан "Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар". Оҳир оқибат сизга мурожат қилдим Бароат кечаси борми, у қандай кеча ва бу кечада нималар қилиш керак.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур кеча ҳақида келган ривоятлар заиф бўлгани учун. У ҳақда ихтилоф бўлган. Яхшиликка тарғиб қилишда заиф ривоятга ҳам амал қилса бўлади, деганлар, “бор”, қолганлар “йўқ” дейишган. Сиз номини келтирган китоб заиф ва асли йўқ ривоятларга тўла.