Ассалому алайкум! Мeн араб давлатида ишлаяпман. Бу eрда баъзи касбдошларим таҳорат олаётганда оёқларини ювмаслигини кўрдим. Бошларига бош кийим ҳам кийишмайди. Ушбу ҳолатларда уларга намозда иқтидо қилиш мумкинми? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Шия мазҳабидагилар оёқларини ювиш ўрнига, оёқнинг ўзига масҳ тортадилар. Уларга иқтидо қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!