Ассалому алайкум! Маҳсидаги тешик нўхотдек бўлса, шу машига маҳс тортса бўладими? Ёки маҳсига маҳс тортиш учун ундаги тешикнинг чегараси қанча бўлиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Масала: Маҳси жуда эскириб кетганлигидан юрганда оёқ бармоқларининг учтасида кўпроғи кўриниб турса, бундай маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас.
Масала: Агар икки маҳсида кичик-кичик йиртиқ бўлса ва уларни жам қилинса, уч бармоқдан зиёдо йиртиқ бўлса, бас бундай маҳсиларга масҳ тортишда ҳеч қандай ҳараж йўқ. Агар уч бармоқ миқдорича йиртиқ бир маҳсида топилса, масҳ тортиш жоиз бўлмайди.
Масала: Маҳси уч бармоқ миқдоридан зиёда йиртилган бўлса, лекин юрганда тери бир-бирига ёпишиб уч бармоқдан кам миқдор кўринса, бундай маҳсиларга масҳ тортиш жоиз бўлади (Дуррул мухтор. Ж. II. Б. 44).
Икки қават маҳсига масҳ тортиш ҳукми
Масала: Бир киши теридан тайёрланган маҳсини икки қават қилиб кийиб олса, устки қавати масҳда эътиборга олинади. Агар устки қаватга масҳ тортиб, сўнг уни ечса, маҳсига тортилган масҳ кетади ва ички қаватдаги маҳсига иккинчи бор масҳ тортиш керак бўлади (Шомий. Ж. I. Б. 273).
Масала: Ички қаватга латтадан тикилган, устки қаватга теридан тайёрланган маҳси кийилса, теридан бўлган маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлади (Шомий. Ж. I. Б. 373, Оламгрия. Ж. I. Б. 34).
Масала: Икки қават қилиб кийилган маҳсини устки қавати уч бармоқ миқдорича йиртилса, масҳ тортиш жоиз бўлмайди (Бадоиъус саноиъ. Ж. I. Б. 11, Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 40). Валлоҳу аълам!