Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари.Агар бир мусулмон бошқа мусулмонга кофир деса иккаласидан бири кофир бўлиши хақида хадислар бор. Шунга мувофиқ агар хотин мусулмон эрига "сенга минг лаънат, кофир" деб айтса, ораларига талоқ тушадими? Билиб ёки билмасдан айтса.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Билмай айтган бўлса, тушмайди. Аммо бунинг ҳукмини билиб туриб, қассдан айтса, тушади. Бу гапни ҳукм деб тушунмай, биладиган одамларга мурожаат қилинсин.