Мавлудда бўладиган амаллар ва гаплар ҳусусида саволларим бор
1. Мавлуд ўқилаётганда столга шарбат (адашмасам бу ширин сув еди), атр, исириқ, қуруқ чой, оқ қанд, магиз ва туз қўйилар екан. Бу бидат емасми, агар ундай бўлмаса нима сабабдан бу нарсалар қўйилиши ҳақида маълумот беришингизни илтимос қиламан
2. Мавлудда ўзини туманимизнинг бош отинойиси деб таништирган аёлнинг ривоятлардан мисол келтириб айтишича намоз ва рўза Одам алайҳис саломдан фарз бўлиб қолган емиш. Рўзани Мусулмонлардан олдинги қавмларга ҳам фарз қилинганлигини биламиз намозчи, бу қанчалик ҳақиқат?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур нарсаларни қўйиш шарт эмас. Отинойининг гапи нотўғри.