Ассаламу алайкум! Агар кимдир "эй Роббим бизни бевақт Ўлимдан асра" деб дуо қилса бу гаплар қандай тушунилади? У киши куфр келтирган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўлимнинг бевақти бўлмайди. Ҳар бир жон ажали етганда вафот топади. Бунинг ўрнига тавба қилиш, солиҳ амаллар қилиб қолиш, фарз ибодатлар каби Аллоҳ таолонинг ҳақлари ва зиммадаги қарзлар каби бандаларнинг ҳақларини адо қилиш, васият қилиб қолишга улгурмай ўлим келишидан паноҳ сўраса, мана шу дуруст бўлади. Буни тўсатдан ўлим келиб қолиши дейилади. Валлоҳу аълам!