Ассалому алайкум! Америкада университетда бакалавр бўйича ўқияпман. Йўналишим математика, эҳтимоллар назарияси ва статистикага йўналтирилган. Йўналишнинг талабига кўра математиканинг рибога боғлиқ жойини ўрганадиган курс ўрганишим керак. Ҳозир шу банкдаги рибо системасини шу математикага оид формулаларини ҳар хил турларини ўргатилади. Шунга шу курсни ўқишда давом этсам бўладими ёки соҳамни ўзгартириб математикани бошқа соҳасини танлайми? Ҳозирги соҳада фақат битта шундай курс бор.
– Ва алайкум ассалом! Маълумот сифатида ўрганишни зарари йўқ. Фақат амалиётда татбиқ қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!